Ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

Атроф муҳит гигиенаси кафедрасининг Корё Университети билан ҳамкорлиги

  1. ТТА ва Корея Университети ўртасида 2016-2020 йилларга мўлжалланган “Экология ва инсон саломатлиги” халқаро илмий гранти хамда шу грант доирасида МЕМОРАНДУМ имзоланди. МЕМОРАНДУМ имзоланишдан мақсад:

1.Экологик ва атроф мухит омилларининг инсон саломатлигига таъсирини ўрганиш бўйича олий малакали мутахассисларни тайёрлаш, ҳамда инсон организмига  таъсир этувчи атроф муҳит омилларини ўрганиш, уларнинг  зарарли таъсирини камайтириш ва касалликлар профилактикаси йўналишларидаги илмий ишлар атроф муҳит гигиенаси кафедраси ҳамда гигиеник  йўналишдаги кафедралар билан хамкорликда Корея Университетининг профилактик тиббиёт факультетлари билан ўзаро алоқаларни мустахкамлаш.

2.Тошкент тиббиёт академиясини ўқитиш сифатини ошириш мақсадида лаборотор жихозлар билан таъминланиш ва ўқув жараёнига тадбиқ этиш

3.Ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва дарсликлар чоп этишда амалий ёрдам кўрсатиш

4.Ўқув режа ишлаб чиқиш ва уни тадбиқ этишни хамкорликда Корея Университети ўқитувчилари билан биргаликда олиб бориш

5. Атроф мухит гигиенаси муаммолларини ўрганишда хамкорликда малака алмашиниш йўллари билан педагогларни малакасини ошириш.