Тошкент тиббиёт академияси қошида ТМА-КУ илмий тадқиқот маркази ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларни мамлакатда амалга оширилаётганкенг қамровли ислохотларида фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбир тўғрисида” ги ПҚ- 3775 –сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси ўқув жараёнига етакчи хорижий мутахасисларни жалб этиш мақсадида 2018 йил 7 июн куни Тошкент тиббиёт академияси қошида ТМА-КУ илмий тадқиқот маркази ташкил этилди. Ҳамкорликда ташкил этилган марказнинг асосий мақсади:

  1. Етук ва малакали кадрлар тайёрлаш борасида хамкорлик ишлари кучайтириш, ОТМлари магистрант, ёш ўқитувчи ва илмий ходимларининг стажировка ўташларини, профессор-ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш;
  2. Педагог кадрларнинг касб маҳорати сифати ва савиясини узлуксиз юксалтириш, хорижда педагог ва илмий ходимларнинг малакасини ошириш ва стажировкасини ўтказиш,
  3. ОТМ битирувчиларини PhD ва магистратура дастурлари бўйича ўқитиш, олий таълим муассасалари ва қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказлари
  4. Ўқув жараёнларига юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларни кенг жалб қилиш масалаларига эътибор қаратишга икки томонлама келишиб олинди.