Атроф муҳит гигиенаси кафедраси ҳодимларининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси қошидаги Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат марказига ташрифи

Атроф муҳит гигиенаси кафедраси мудири Ф.И. Саломова бошчилигида кафедра доценти Садуллаева Х.А., ассистенти Турғунов С.Т., ТМА-КУ лаборатория мудири Нурматов Б.Қ. ва лаборатория ходими Ш. Носировалар 12-май 2021 йил Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат марказига ташриф буюрдилар. Дастлаб марказ директори Файзиев Равшан Хусанович ва ходимлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда икки томонлама фаолият, амалга оширилган ишлар ва келажакдаги режалар тўғрисида суҳбат бўлиб ўтди. Файзиев Р.Х. томонидан марказ яратилиши ва ҳозирги кундаги фаолияти ҳақида тўҳталиб ўтилди ва ходимлар билан таништирилди. Сўнгра кафедра ходимлари марказда мавжуд бўлган Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбалар мониторинг бўлими, тупроқ ифлосланишини мониторинги ва хроматографик тадқиқотлар бўлими, ифлосланиш манбаларини мониторинг қилиш ва ташланмаларни физик-кимёвий анализларини олиб бориш каби бўлимлар лабораториялари ва мавжуд асбоб-ускуналар билан таништилар. Ташриф оҳирида икки ташкилот ўртасида келажакда ҳамкорлик қилиш ва намуналар таҳлилларини бажаришга бағишланган маҳорат дарсларини ташкиллаштириш мақсад қилиб олинди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *