Атроф муҳит гигиенаси кафедраси ходимларини “Хислат” махалласига бўлган ташрифи

17.05.21йил

“Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя килиш хамда бўш вактини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6208-сонли Фармони ижросини таъминлаш тўғрисида”ги Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 29 апрелдаги 202-сонли буйруғи ижросини таъминлашмаксадида “Атроф муҳит гигиенаси” кафедраси ходимлари кафедра мудири Ф.И.Саломова бошчилигида “Хислат” махалласига ташриф буюришди.

Хислат махалласи паспорти , ундаги ёшлар сони ва шу ёшлар орасида уюшмаган ёшлар сонини аниқлаб улар билан иш олиб бориш, “Хислат” махалласида ўсиб келаётган ёш авлод учун яратилган шарт-шароитлар, спорт майдончалари, кутубхоналарни мавжудлиги, тўгаракларни ташкил этилганлиги ва бу тўгаракка аъзо бўлган болалар сони, ёрдамга мухтож аёллар ва оилалар сони билан танишилди.   Ташриф давомида махалла раиси Худойбердиев А.М., участка нозири Хайдаров Отабек, хотин-қизлар масаласи бўйича маъсул Турғунбоева Нилуфар, тадбиркорлик ишлари бўйича маъсул Жалилова Нозималар билан танишиб олинди ва 2021 йил давомида “Хислат” махалласи ва “Атроф муҳит гигиенаси” кафедрасида олиб бориладиган ишларни режалари тузиб олинди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *