МЕН ТАБИАТ БИЛАН БИРГАМАН…

Атроф муҳитни муҳофаза қилиш, она табиатга асраш, глобал экологик инқирозга йўл қўймаслик — ҳар биримизнинг вазифамиз.

5 июн “Бутунжаҳон атроф муҳитни муҳофаза қилиш куни” муносабати билан Тошкент тиббиёт академияси Тиббий-профилактика ва жамоат саломатлиги факультети Атроф муҳит гигиена кафедраси томонидан  Олмазор тумани “Ҳислат” маҳалласи фуқаролари иштирокида анжуман ўтказилди.

Тадбир ташкилотчилари мамлакатимизда атроф-муҳит муҳофазасига қаратилаётган эътибор ҳусусан, бетакрор табиатимиз ва ундаги биохилма-хилликнинг аҳамияти қолаверса, ҳар биримизнинг она табиатимизни асраб авайлашдаги масъулиятимиз тўғрисида гапирдилар.

Табир давомида она табиат, экология ва унинг ифлосланиши атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасида викторина савол-жавоблар конкурси, гул экиш мусобақалари, роликлар намойиши ва расм чизиш беллашувлари ўтказилди.

Болалар томонидан чизилган расмларда уларнинг мурғак тасаввуридаги олам ва одам узвийлиги акс этди.

Иштирокчилар тувакка гул экаётган вақтда “Экология ва атроф мухит” мавзусидаги роликлар намойиши ўтказилди.

“МЕН ТАБИАТ БИЛАН БИРГАМАН” мавзусидаги расм-плакатлар чизиш мусобақаси айниқса қизиқарли ўтди. Анжуман якунида болалар ўзлари чизган расм-плокатлар мазмун моҳиятини изоҳлаб бердилар.

Анжуман якунида ғолибларга совғалар тақдим этилди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *