Тошкент тиббиёт академияси тиббий профилактика факультети “Атроф муҳит гигиенаси” кафедраси томонидан “8 – март Халқаро хотин қизлар байрами” муносабати билан 8- Талабалар турар жойида барча талаба қизлар учун байрам дастури ташкил этилди.

Тошкент тиббиёт академияси тиббий профилактика факультети “Атроф муҳит гигиенаси” кафедраси томонидан “8 – март Халқаро хотин қизлар байрами” муносабати билан 8- Талабалар турар жойида барча талаба қизлар учун байрам дастури ташкил этилди.

Тадбирда кафедра мудири, т.ф.д. Саломова Ф.И., доцентлар Абдукадирова Л.Қ., Садуллаева Х.А., Ахмадалиева Н.О., катта ўқитувчи Шарипова С.А., ассистентлар Мирсагатова М.Р., Тошматова Г.О., Ёқубов М.С., Нигматуллаева Д.Ж., Хакимова Д.С., Комилов А.А., иштирок етдилар.

Тадбирни кафедра мудири, т.ф.д. Саломова Ф.И. кириш сўзи билан очиб барча талаба қизларни нафосат ва баҳор байрами билан табрикладилар ва ўзларининг эзгу тилакларини билдирдилар. Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг халқимизнинг барча аёлларига йўллаган табрикларини ўқиб эшиттирдилар.

Устоз-шогирд ишларига маъсул Абдукадирова Л.К. ўз сўзларида қуйидагиларни айтиб ўтдилар: Тўмарис, Бибихоним, Гулбаданбегим, Зебунисо, Нодира, Увайсий, Анбар Отин, ва бошқа юзлаб аёлларимизни ҳамиша эҳтиром билан тилга оламиз. Улуғ момоларимизга хос бўлган олижаноб фазилатлар бугун ҳам муҳтарам аёлларимиз сиймосида давом этиб келмоқда.  Аёлларга бўлган чексиз ҳурмат-эҳтиромимизнинг яна бир сабаби шундаки, аёл аввало ҳар бир инсоннинг бешигини тебратадиган, оқ сути билан унинг  юрагига одамийлик фазилатларини сингдирадиган, уни ҳаёт бўронларидан асраб-авайлайдиган фидоий инсондир.

САККИЗИНЧИ МАРТ

 Букун ўзгачадир жилваи олам,
Букун ўзгачадир борлиқда ханда.
Букун кўзларимга гўё қуёш ҳам
Шафақ гулханида таранг чирманда.

 Букун тонг эгнида атласдан кўйлак,  
Шафаққа ўралган қизлардай гулгун.
Илк бора кўз очиб чиққан бойчечак

Санамлар қўлига интизор букун.

Букун гўзалликнинг қутлуғ айёми,
Қизларнинг кўкламга мослигидир бу.
Юраклар лиммо-лим муҳаббат жоми,
Баҳор келганининг ростлигидир бу.

 Ҳа, букун элда ҳам, дилда ҳам баҳор,
Шодлик хандалари фалакка туташ.
Букун эрталабдан йигитлар қатор,
Аттор дўконида атрлар талаш. 

 Отахон чоллар ҳам тавозе билан
Етмиш йиллик ёрин сизлаб турибди.
Букун шоирлар ҳам ўз бисотидан
Энг яхши байтларни излаб турибди. 

 Овора бўлманг, эй, ҳассос шоирлар,
Аёл тасвирига ожиз эрур шеър.
Чунки ёр зулфининг бир толасига
Ташбиҳ топа олмай ўтган Алишер. 

 Севги асрорини изламай қўйинг,
Топилмас нарсани қидирмоқ нечун?
Муҳаббат сирини билолмай ўтган
Карбало даштида овора Мажнун. 

 Сиз, ахир, сийнаси самони қучган,
Сизнинг измингизда замину замон.
Сиз ой кемасида ой бўлиб учган,
Ёруғ чеҳрангиздан олам чароғон. 

 Букун ўзгачадир жилваи олам,
Букун ўзгачадир борликда ханда.
Букун кўзларимга ҳатто қуёш ҳам
Шафақ гулханида таранг чирманда. 

 Букун айёмингиз муборак қилиб,
Зумуррад сепини ёйибди баҳор.
Баҳорий қизларнинг ҳуснидай тўлиб
Олам гўзаллиги бўлсин барқарор

 Эркин Воҳидов

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *