Кафедра жамоаси

Атроф муҳит гигиенаси кафедраси

Тошкент тиббиёт академияси “Атроф муҳит гигиенаси” кафедраси 2017-йилда ТТА ректорининг буйруғи асосида ташкил қилинган (2017 йил 23 майдаги 310-сонли).

Кафедрада «Гигиена. Тиббий экология», «Мутахассисликка кириш», «Радиацион гигиена» ва «Ҳарбий гигиена” фанлари бўйича маъруза ва амалий машғулотлар олиб борилади. Кафедрада 1-даволаш, 2-даволаш ва тиббий-педагогика факультетларининг 2-, 3-, 4-курс талабалари, тиббий-профилактика ва жамоат саломатлиги факультетининг 1-, 2-, 4-, 5-курс талабалари, тиббий биология ва халқ табобати йўналишларининг 2-курс талабалари, биотиббиёт муҳандислиги йўналишининг 1 курс талабалари таҳсил олишади.

Шунингдек, кафедрада “Радиацион гигиена” ва “Атроф-муҳит ва инсон саломатлиги” мутахассисликлари бўйича магистрлар тайёрланади. “Атроф-муҳит ва инсон саломатлиги” магистратура мутахассисларини тайёрлаш чет эл тажрибаси асосида ишлаб чиқилган махсус ўқув режасига мувофиқ олиб борилади. Ўқув ва илмий-тадқиқот ишлари замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган лабораторияларда олиб борилмоқда. Ўқув жараёнига Корея университетининг Атроф-муҳит саломатлиги бўйича етакчи мутахассислари жалб қилиниб келинмоқда (ТМА ва КУМC ўртасидаги ўзаро келишув ва ҳамкорлик Меморандумига асосан, 2017).

ТТА “Атроф муҳит гигиенаси” кафедрасини 2012 йилдан бери доцент, тиббиёт фанлари доктори Саломова Феруза Ибодуллаевна бошқариб келмоқда. Ҳозирги кунда кафедрада доцентлар Абдуқодирова Л.К., Садуллаева Х.А., Ахмадалиева Н.О.,   катта ўқитувчи Шарипова С.А., ассистентлар Тошматова Г.О., Мирсагатова М.Р.,  Нигматуллаева Д.Ж., Хакимова Д.С., Niyazova O.A., Садирова M.Қ., Кобилжонова Ш.Р., Жалолов Н.Н., Имамова А.О.  лар ишлаб келмоқдалар.

Кафедра ходимлари томонидан талабалар, ўқитувчилар ва соғлиқни сақлаш соҳасининг бошқа мутахассислари учун кўплаб дарсликлар ва ўқув қўлланмалар нашр этилган3

Саломова Феруза Ибодуллаевна

Садуллаева Хосият Абдурахмоновна

Абдукадирова Лола Кабуловна

Шарипова Сажида Ахметжановна

Аҳмадалиева Нигора Одиловна

Тошматовва Гўзал Адилходжаевна

Мавлуда Рихсиллаевна Мирсагатова

Нигматуллаева Дилафруз Журакуловна

Хакимова Дурдона Сайдиновна

Niyazova Olga Andreyevna

Sadirova Mexriban Quralbaevna

Кобилжонова Шахноза Рустамовна 

Жалолов Нозимжон Нодир ўғли

Имамова Акида Обиджон кизи