Ўқув ишлари

Ўқув жараёни

Атроф муҳит гигиенаси кафедрасида қуйидаги талабалар таълим олишади:

Атроф муҳит гигиенаси кафедрасида ўқув жараёни ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади.

Кафедрада даволаш, тиббий педагогика факультетларининг 3, 6 ,7 – босқич талабалари, тиббий профилактика факультетининг 1, 3 ,4, 5 – босқич талабалари, тиббий биология факультетининг 1 – босқич талабалари таҳсил олади.

Даволаш ва тиббий педагогика факультетларида умумий ўқув соати –3-курс учун 128 соат, шундан маъруза – 24 соат, амалий машғулот – 48 соат, мустақил таълим соати – 56 соат, 6-курс учун умумий ўқув соати-30 соат, шундан амалий машғулот – 18 соат, мустақил таълим соати – 12 соат, 7-курс учун умумий ўқув соати-52 соат, шундан маъруза – 6 соат, амалий машғулот – 32 соат, мустақил таълим соати – 14 соат.

Тиббий профилактика факультетида умумий ўқув соати – 1 курс учун  54 соат, шундан маъруза – 6 соат, амалий машғулот – 30 соат, мустақил таълим соати – 18 соат, 3 курс учун  130 соат, шундан маъруза – 24 соат, амалий машғулот – 66 соат, мустақил таълим соати – 40 соат, 4-курс учун умумий ўқув соати – 110 соат, шундан маъруза – 18 соат, амалий машғулот – 54 соат, мустақил таълим соати – 38 соат, 5-курс учун умумий ўқув соати – 82 соат, шундан маъруза – 8 соат, амалий машғулот – 36 соат, мустақил таълим соати – 38 соат.

Тиббий биология факультетида умумий ўқув соати – 1 курс учун 95 соат, шундан маъруза – 18 соат, амалий машғулот – 36 соат, мустақил таълим соати – 41 соат.

Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари

Ўқув фанининг мақсади

Гигиена фани – мустақил фан бўлиб, одам организмига атроф муҳитдаги омилларнинг таъсирини ўрганиб, олинган натижалар асосида аҳоли учун энг мувофиқ яшаш, меҳнат қилиш шароитларини, овқатланиш тартибларини, сув таъминоти, турар-жойлар билан таъминлаш масалаларини ишлаб чиқади.

Ўқув фанининг вазифалари

  • Атроф муҳит омилларини ўрганиш ва уларни одам организмига таъсир этиш хусусиятларни  аниқлаш;
  • Олинган натижаларга асосланиб одам организми учун бефарқ бўлган ва узоқ муддат давомида таъсир этганда ҳам зарарли таъсир кўрсатмайдиган гигиеник меъёрлар ва регламентларни ишлаб чиқиш;
  • Ишлаб чиқилган меъёрлар ва регламентларни ҳаётга тадбик қилиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш.