“ Болалар ва ўсмирлар гигиенаси” мавзусида 08.04.19 йил очиқ маъруза бўлиб ўтди.

Атроф мухит гигиенаси кафедраси доценти Л.Қ.Абдуқодирова

тиббий – профилактика факультетининг 303-304 гуруҳ талабаларига

“ Болалар ва ўсмирлар гигиенаси” мавзусида 08.04.19 йил очиқ  маъруза ўқиди. Очиқ маърузада кафедра ўқитувчилари доцент Х.А.Садуллаева ва асс. Г.О. Тошматова иштирок этдилар.

Бу маърузада бу кундаги болалар ва ўсмирларни саломатлиги ва уларни ўсиб-улғайиш даврлари, болаларни етук баркамол бўлиб ривожланишидаги муаммолари ва уларни хал этишга бағишланган янгиликлар билан талабаларга янги маълумотлар маърузада айтиб ўтилди Келажакда соғлом ва етук авлодни ривожлантиришда тиббиёт ходимларини тутган ўрни ҳақида кўп маълумотлар бериб борилди.Маъруза талабаларда катта таассурот қолдирди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *