26 ИЮНЬ — ХАЛҚАРО ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ КУРАШ КУНИ

Атроф мухит гигиенаси кафедраси профессор ўқитувчилари томонидан 8-ТТЖ да  26 –июнь “Бутунжаҳон гиёҳвандликка қарши кураш куни” муносабати билан “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида давра сухбати ташкил этилди.

Давра сухбатини кафедра ММ ишларига жавобгар Л.К.Абдукадирова шундай жумлалар билан бошлади: Айтиш жоизки, ер юзида гиёҳвандлик глобал муаммога айланиб улгурди, шу муаммони одини олиш, инсонлар хаётини зарарловчи оғудан сақлаш мақсадида БМТ Бош Ассамблеяси 1997 йил 7 декабрдаги қарори билан 26 июнь кунини “Бутунжаҳон гиёхвандликка қарши кураш куни” сифатида белгилади. Ушбу сана ер юзида ҳар йили нишонланилади.

Кафедра катта ўқитувчиси  С.А.Шарипова давра сухбатини давом эттириб, ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад, бутун жамоатчиликни шу кунни нишонлашга жалб қилган ҳолда, гиёҳвандлик аср вабоси эканлигини ёшлар онгига сингдириш, зарарли одатларга қарши курашишга , талабалар вақтини севимли машғулотларга сарфлашга ўргатиш кўникмаларини шакллантиришдир. Гиёхвандликка ружу қўйган ҳар бир киши ундан исталган пайтда воз кечаман, деб ўйлайди. Лекин бу балодан воз кечиш жуда қийин ва ҳавфли касаллик хисобланади, чунки бунинг учун инсондан катта куч ва ирода талаб қилинади. Ҳар бир йигит ва қиз маънан етук, жисмонан баркамол бўлса, зарарли одатлардан йироқ бўлса, ўз ирода кучини тарбиялай олса ва доимо мақсад сари интилган ёшлар бу гирдоб домига тушиб қолмайди. Шунингдек, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини ва тиббий маданиятни шакиллантириш ҳамда талаба ёшларнинг Она табиат ва унинг неъматларига меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишларига ёшларни кенг жалб қилиш, озодалик ва ободлик, поклик каби миллий анъанларимизни шакллантириш ва экологик маданиятини юксалтиришдир.

Тадбир давомида  талабалар томонидан чизилган “Биз зарарли одатларга қаршимиз!” номли расм-плокатлар  намойиш этилди.

Талабалар  иштирокида бўлиб ўтган тадбир ўз мазмун ва моҳиятига эга бўлди. Улар ўзларини қизиқтирган саволларига кафедра ходимларидан тўлиқ маълумотга эга бўлдилар.

Хулоса сифатида айтишимиз мумкинки, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб негизида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёшларни зарарли одатларсиз хаёт гаштини суришга ундаш ва келажак авлодларга қулай ижтимоий, иқтисодий, экологик муҳит яратиш алоҳида ўрин тутади.

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *