Тошкент тиббиёт академияси ўқув жараёнига етакчи хорижий мутахасисларни жалб этиш мақсадида Атроф-муҳит гигиенаси кафедрасига 2019 йил 18 -23 ноябр кунлари Корё Университети қошидаги Атроф муҳит ва ишлаб чиқариш институти катта профессори Kang Gyong Hoo ташриф буюрди.
Kang Gyong Hoo 18 -23 ноябр кунлари Атроф-мухит гигиенаси кафедраси магистр талабаларига «Иш муҳити мониторинги ва таҳлили» мавзулари бўйича маъруза олиб бормоқда. Маъруза давомида магистр талабаларни қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб бериш билан биргаликда иш жараёнида ишчиларга таъсир этиши мумкин бўлган кимёвий, физикавий омиллар таъсирини камайтиришга қаратилган чора тадбирларини ва касб касалликлари ривожланишини камайтириш бўйича муаммоларни кенг ёритиб уларни олдини олиш чора тадбирлари бўйича аниқ кўрсатмалар бермоқда. Хафта давомида магистр талабаларга иш жойидаги зарарли таъсир этувчи омилларни ўлчаш бўйича амалий кўникмани мустахкамлаш бўйича лаборатор ишларини амалга ошириш ва корхонага бевосита бориб амалиёт ўтиб келиш хам режалаштирилган.