Тадбирда кафедра ходимлари, талаба ёшлар, Тошкент шахар ОИТС маркази тери-таносил касалликлар шифокори-жами 80 нафар одам иштирок этди.
Тадбирни очиб тиббий профилактика факуьлтети декани, Атроф мухит гигиенаси кафедраси мудири Ф.И.Саломовага очиб берди. Феруза Ибадуллаевна ушбу ўтказилаётган тадбирнинг мазмун-мохияти хақида гапирди. Шундан сўнг, Тошкент шахар ОИТС маркази шифокори Д.Р.Абдукодиров сўзга чиқиб, йигилганларга хозирги кундаги ОИТС нинг дунё миқёсида ва Ўзбекистонда тарқалганлиги,касалликнинг этиология ва патогенези касалликнинг клиник кечиши борасида ва олдини олиш чора тадбирлари хақида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг, томошабин –талабалаларнинг билим даражасини билиш мақсадида “ОИТС хақида нима биласиз” мавзусида “Викторина” блиц савол –жавоблари ўтказилди. Тўғри жавоб берган талабаларга қимматбахо совғалар берилди.