Ўзбекистон Респубилкаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларни мамлакатда амалга оширилаётганкенг қамровли ислохотларида фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбир тўғрисида” ги ПҚ- 3775 –сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси ўқув жараёнига етакчи хорижий мутахасисларни жалб этиш мақсадида Атроф-мухит гигиенаси кафедрасига 2019 йил 28-30 август кунлари Корё Университети “Атроф-мухит ва инсон саломатлиги” кафедраси профессори Кюнг Хи Ким ташриф буюрди. Профессор Кюнгхи Ким ташриф мобайнида Атроф-муҳит гигиенаси кафедраси профессор-ўқитувчилари билан биргаликда ТМА-КУ ҳамкорликдаги илмий-тадқиқот марказида 2019-2020 ўқув йилида ўқув жараёнини самарали олиб бориш мақсадида магистр ва бакалавр талабаларига тасдиқланган ўқув режага асосан фанларни ўқитишда лаборатория машғулотларини такомиллаштириш ва уларни салмоғини оширишга йўналтирилган Workshop ўтказди.
Атроф-мухит гигиенаси кафедрасига 2019 йил 28 октябр- 1ноябр кунлари Корё Университети “Атроф-мухит ва инсон саломатлиги” кафедраси профессори Oh in-Sung ташриф буюрди.
Профессор Oh in-Sung 28 октябр куни ташриф мобайнида Атроф-муҳит гигиенаси кафедраси профессор-ўқитувчилари ва магистрлари билан танишди. Сўнгра биргаликда “Иш зонасини бошқариш” мавзусида маъруза ўқиди. Маъруза тугатилиб савол жавоблар бўлиб ўтгандан кейин хафта давомида профессор Oh in-Sung “Саноат гигиенаси ” мавзусида маъруза ўқиди.
2019 йилнинг 13 ноябр-15 ноябр кунлари Тошкент тиббиёт академияси-Корё Университети ҳамкорлигидаги “Илмий –тадқиқот маркази”да бўлиб ўтадиган семинарга Корея Республикасидан бир гуруҳ мутахассислар – Kyung Hee Kim, Hong Eun Seul, Choi Yonhee, Kisoo Park ташриф буюришди.
2019 йил 15 ноябр куни Тошкент тиббиёт академияси-Корё Университети ҳамкорлигидаги “Илмий –тадқиқот маркази”да хамкорлар билан “Илмий тадқиқот маркази”ни иш фаолияти билан таништириш мақсадида семинар бўлиб ўтди. Семинарга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги Фан ва тиббий таълим Бош Бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Инновацион Ривожланиш Вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази “Узгидромет” станцияси, “Узстандарт агентлиги”, “Атроф мухитни ифлосланишини назорат қилиш лабороторияси” дан мутахассислар таклиф этилди ва семинар ташкиллаштирилди.
Атроф- мухит гигиенаси кафедрасида 2019 йил 18ноябр куни Тошкент тиббиёт академияси-Корё Университети ҳамкорлигидаги “Илмий –тадқиқот маркази”да“Атроф муҳит ва инсон саломатлиги” йўналишида таълим олаётган магистр талабаларга Kyongho Kang “Иш муҳити мониторинги ва таҳлили”, мавзусида маъруза олиб борди. Шу билан бирга магистр талабаларнинг илмий ишлари ва уларни олиб бориш бўйича маслахатлар берди.
2019 йил 25ноябр- 29ноябр кунлари Корё Университети қошидаги Атроф муҳит ва ишлаб чиқариш аналитик лаборотория мененджери Sunyoung Kim ташриф буюрди.
2019 йил 25ноябр куни Sunyoung Kim Атроф-мухит гигиенаси кафедраси 1-2 курс магистр талабаларига «Ишчиларга таъсир этувчи омилларни эргонометрик, физик, кимёвий, билогик усуллар ёрдамида баҳолаш» мавзулари бўйича маъруза олиб борди. Sunyoung Kim маъруза давомида АА-700 Серияли Атом абсорбцион спектрофотометрда намуналарни таҳлил қилиш усуллари, бу аппаратурани ишлаш принципларини тўлиқ тушунтириб берди.