Тошкент тиббиёт академияси ва Корея Университети ҳамкорлигида ташкиллаштирилган ТМА-КУ “Илмий –тадқиқот маркази”га Корея Давлати посолини ташрифи

Тошкент тиббиёт академияси ўқув жараёнига етакчи хорижий мутахассисларни жалб этиш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси-Корё Университети ҳамкорлигида ташкил этилган “Илмий –тадқиқот маркази”га 2019 йил 18 декабр куни Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчисининг биринчи котиби Канг Минсо ташриф буюрди. Ташриф давомида кореялик хамкорлар билан илмий марказни иш фаолияти  билан танишиб чиқди.  “Илмий –тадқиқот маркази”даги лаборотория хоналари ва ўқув хоналари билан танишиб чиқилди. Марказни асбоблар-ускуналар билан таъминланиш даражаси ундан фойдаланиш имкониятларини юқорилиги Канг Минсода хам ижобий таассурот қолдирди.

Атроф-мухит гигиенаси кафедрасига 2020 йил 20-25 январ  кунлари Корё Университети “Атроф-мухит ва инсон саломатлиги” кафедраси профессори Seung-Kil Lee ташриф буюрди.

Профессор Seung-Kil Lee 20январ куни ташриф мобайнида Атроф-муҳит гигиенаси кафедраси профессор-ўқитувчилари  ва магистрлари билан  танишди. Сўнгра биргаликда “Йирик шахарларда атроф-муҳитни ишлаб чиқариш чиқиндиларидан химоя қилиш чора-тадбирлари” мавзусида маъруза ўқиди. Маъруза тугатилиб савол жавоблар бўлиб ўтгандан кейин хафта давомида профессор Seung-Kil Lee “Ишлаб чиқаришда вентиляцияни атроф-мухитни мухофазалашдаги ўрни ” мавзусида маъруза ўқиди.

Профессор  Seung-Kil Lee ва “Атроф-муҳит гигиенаси кафедраси” мудири Ф.И.Саломова,  доц. Х.А.Садуллаева, катта ўқитувчи С.А.Шарипова, коммунал ва меҳнат гигиенаси кафедраси доц. Г.Ф Шерқўзиева биргаликда хамкорликда чоп этишга тайёрланаётган “Саноат гигиенаси ва инсон саломатлиги китобининг” номли китобини “Саноат вентиляцияси” бўлими бўйича муҳокамалар олиб бордилар.  Профессор  Seung-Kil Lee ТТА раҳбарияти ва кафедра мудири Ф.И.Саломова га алоҳида миннатдорчилик билдирди. Кафедра мудири ва кафедра ходимлари билан биргаликда келажакда алоқаларни янада ривожлантиришга келишиб олинди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *