Эьлон!

Ҳурматли 2019/2020 ўқув йили битирувчилари!

Тошкент тиббиёт академиясининг Атроф муҳит гигиенаси кафедраси ходимлари Сизларни бакалавриатура таълим босқичини муваффақиятли якунлаганингиз билан чин қалбдан табриклайди!

Ҳозир сизнинг олдингизда яна бир муҳим танлов – тор мутахассисликни танлаш турибди. Тор мутахассислик Олий таълимнинг иккинчи босқичи – магистратура бочқичи ҳисобланади.

Тошкент тиббиёт академиясининг Атроф муҳит гигиенаси кафедраси ходимлари сиз азизларни кафедрамиздаги магистратура бўйича 5А510302 – “Атроф муҳит  ва инсон саломатлиги” мутахассислиги бўйича ўқишга таклиф қилади! 2016 йилдан кафедра Корея университети билан ҳамкорлик алокаларини ўрнатган. ЎзР Президентининг 2017 йил 5 майдаги 2951-сонли “2017/2018 ўқув йилида ЎзРсининг ОТМларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги Қарорига асосан 2017-2018 ўқув йилидан Тошкент тиббиёт академиясида Атроф муҳит гигиенаси кафедраси Корея Университети билан ҳамкорликда “Атроф муҳит ва инсон саломатлиги” магистратура йўналиши бўйича мутахассисларни тайёрлаш амалга оширилмоқда. Магистратура мутахассислигида таълим давомийлиги 2 йил.

Атроф муҳит ва инсон саломатлиги магистратура мутахассислигида Тиббий профилактика факультетини битирган талабалар таҳсил олишлари мумкин.

Бизнинг кафедра Тошкент тиббиёт академиясидаги етакчи (15 нафар педагоглар) ва илмий салоҳияти юқори бўлган кафедралардан биридир.

Семинар машғулотлари ва ротациялар қуйидаги базаларда олиб борилади:

– Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигида;

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясида;

-Тошкент шаҳар санитар-эпидемиологик агентлиги ва Давлат санитар-эпидемиологик инспекциясининг Тошкент шаҳар санитария-эпидемиология назорати бошқармасида;

– Тошкент тиббиёт академияси 1-ўқув биносидаги замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ТМА-КУ илмий – тадқиқот марказида.

“Атроф муҳит ва инсон саломатлиги” мутахассислиги магистратура дастури директори – тиббиёт фанлари доктори, доцент Саломова Ф.И.

Модераторлар: тиббиёт фанлари номзоди, доцент Садуллаева Х.А., катта ўқитувчи Шарипова С.А.

2 йил давомида сизлар кафедрамиз мудири, ТТА Тиббий-профилактика факультети декани, тиббиёт фанлари доктори, доцент  Саломова Ф.И., Тошкент тиббиёт академиясининг 2016 йилдан буён хорижий ҳамкорларимиздан бири ва Дунёнинг биринчи 100 та ОТМлари таркибига кирган Жанубий Кореянинг Корё Университети профессорлари Же Ук Чой, Кенгхи Кимларнинг маърузаларини тинглашингиз ва сизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишингиз мумкин бўлади.

Таълимнинг 2 курсида ўзингизнинг олиб борган илмий-тадқиқотларингиз натижаларини Корё Университетида ҳимоя қилиш шарафига муяссар бўлишингиз мумкин.

Шунингдек кафедрамиз профессор/ўқитувчилари раҳбарлиги остида магистрлик илмий диссертациясини амалга оширишингиз мумкин.

Сизларни кафедрамизда кутиб қоламиз!

Қўшимча маълумот: +99891-166-41-14, +99897-784-84-71 телефонлари орқали.

🔻Бу йил ТТА магистратура мутахассислигига хужжатлар on-line тартибда magistr.edu.uz. сайтида қабул қилинади.

🔻Фақатгина иккита хужжат топширишингиз мумкин:

📌ОЎЮни тугатганлигингиз ҳақидаги диплом

📌Диплом баҳолари кўрсатилган хужжат

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *