Тошкент тиббиёт академияси ва Корея Университети билан имзоланган меморандум асосида ўқув жараёнига етакчи хорижий мутахассисларни жалб этиш борасида мустаҳкам алоқалар давом эттирилмоқда. Корея Университети профессори Lee Seung Kil билан “Экологик хавфни баҳолаш ва саноат вентиляцияси” мавзусида онлайн маъруза давоми бўлиб ўтди. 2021 йил 26 январ куни “Саноат вентиляцияси” мавзусидаги маърузаси тугатилиб, “Экологикни хавфни бахолаш” мавзусидаги маъруза давом этди. Онлайн маърузада илмий ишлар ва инновация проректори Ф.Л.Азизова, “Коммунал ва мехнат гигиенаси” профессор ўқитувчилари ва “Атроф-муҳит ва инсон саломатлиги” мутахассислигида таълим олаётган 1, 2 курс магистр талабалари хам иштирок этдилар. Онлайн маърузада 2021 йил 26-27 январ куни “Экологикни хавфни бахолаш” мавзусидаги маъруза давом этди. Маъруза сўнгида профессори Lee Seung Kil томонидан тайёрланган тест саволларига жавоблар берилди ва қизиқарли мунозаралар бўлиб ўтди. Маъруза якунлангач Тошкент тиббиёт академияси ташкилотчилари томонидан профессор Lee Seung Kil га миннатдорчилик билдирилди.