Тошкент тиббиёт академияси «ТМА-КУ» илмий тадқиқот марказига Корё Университети профессори Choi Jae Wook ташрифи

 

Тошкент тиббиёт академияси ўқув жараёнига етакчи хорижий мутахассисларни жалб этиш мақсадида Тошкент тиббиёт академиясида ташкил этилган “ТМА- КУ” илмий тадқиқот марказига 2021 йил 03март  куни кўп йиллик ҳамкоримиз Корё Университети профессори Choi  Jae Wook ташриф буюрди. Профессор Choi  Jae Wookни  2021 йил давомида хамкорлик давомида  бажариладиган ишлар юзасидан бир қанча режаларни таклиф этди, унга кўра Covid 19 пандемиясини Ўзбекистондаги ҳолати бўйича  хамкорликда мақолалар етакчи журналларда чоп этилгани, хамкорликда профессор ўқитувчиларни малакасини  ошириш ишлари амалга оширилганлиги ва 2021 йил давомида хам олти ойлик малака ошириш курсларини ташкил этиш, юқори импакт факторли журналларда мақола чоп этишни давомли йўлга қўйиш  режалари мавжудлиги ҳақида айтиб ўтди, шу билан бир қаторда “Атроф муҳит в

а инсон саломатлиги” йўналиши бўйича таълим олаётган магистр талабаларнинг   Covid 19 пандемияси давридаги ўқув жараёнлари ва и

лмий тадқиқот ишларини сифатини ўрганиш мақсадида магистр талабалар билан сухбат олиб борди. Магистр талабаларни Корея Республикасида докторантурада ўқишга кўп билим ва корейц тилини ўрганишлари кераклиги ҳақида таъкидлаб ўтди. Профессор Choi  Jae Wook  ўтказилаётган  илмий тадқиқот ишлари ҳақида кенгроқ сухбат олиб бориш мақсадида хафта давомида магистр талабалар билан яна сух

батини давом эттириш мақсадида аниқ кунни белгилаб олди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *