Тошкент тиббиёт академияси ўқув жараёнига етакчи хорижий мутахасисларни жалб этиш мақсадида Атроф-муҳит гигиенаси кафедрасига 2019 йил 28 октябр- 1 ноябр кунлари Корё Университети “Атроф-мухит ва инсон саломатлиги” кафедраси профессори О ИнСунг ташриф буюрди. Профессор О ИнСунг 28 октябр- 1 ноябр кунлари Атроф-мухит гигиенаси кафедраси магистр талабаларига «Саноат талофатлари ва уларни олдини олиш чора тадбирлари», «Иш жойлари ва уларни бошқариш» мавзулари бўйича маъруза олиб бормоқда. Маъруза давомида магистр талабаларни қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб бериш билан биргаликда иш жараёнида ишчиларга таъсир этишии мумкин бўлган кимёвий, физикавий омиллар таъсирини камайтиришга қаратилган чора тадбирларини ва касб касалликлари ривожланишини камайтириш бўйича муаммоларни кенг ёритиб уларни олдини олиш чора тадбирлари бўйича аниқ кўрсатмалар бермоқда. Хафта давомида магистр талабаларга иш жойидаги зарарли таъсир этувчи омилларни ўлчаш бўйича амалий кўникмани мустахкамлаш бўйича лаборатор ишларини амалга ошириш хам режалаштирилган.