Тошкент тиббиёт академиясига Кореянинг Корё Университетидан мутахассислар ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларни мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларида фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбир тўғрисида”ги ПҚ- 3775 –сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси ўқув жараёнига етакчи хорижий мутахассисларни жалб этиш мақсадида Атроф-мухит гигиенаси кафедрасига 2019 йил 13 ноябр куни Тошкент тиббиёт академияси-Корё Университети ҳамкорлигидаги “Илмий –тадқиқот маркази”да бўлиб ўтадиган семинарга Корея Республикасидан бир гуруҳ мутахассислар – Kyung Hee Kim, Hong Eun Seul, Choi Yonhee, Kisoo Park ташриф буюришди. Ташриф давомида кореялик хамкорлар билан илмий марказни иш фаолияти ва уни ривожлантириш учун олиб борилаётган ишлар ҳақида келишиб олинади. Бундан ташқари “Атроф муҳит ва инсон саломатлиги” йўналишида таълим олаётган магистр талабаларга “Зарарли иш жойларида ишловчи ишчи организмига физикавий омиллар таъсири ва уларни олдини олиш”, “Ишлаб чиқариш корхоналари хавосини лаборатор баҳолаш” мавзусида бўйича маъруза ўқишади.

2019 йил 15 ноябр куни Тошкент тиббиёт академияси-Корё Университети ҳамкорлигидаги “Илмий –тадқиқот маркази”да хамкорлар иштирокида семинар бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *