Ислом Каримов номидаги ТДТУ муҳандислик технологиялати факультети ҳамда ТТА “Атроф-муҳит гигиенаси” кафедраси билан ҳамкорликда кўрик-ҳамкорлик иши ўтказилди.

ТТА “Атроф-муҳит гигиенаси” кафедраси ҳодимлари : кафедра мудири Саломова Ф.И., доцент Ахмадалиева Н.О.,ТТА Ёшлар Иттифоқи фаоллари,1-курс магистрлар Нурматов Б.Д.,Қурбонов К.К,Садирова М.К ҳамда факультет декани Абдужабаров Н. , раҳбар ҳодимлари, профессор-ўқитувчилар , техник ходимлари – жами  55 нафар ходимлар иштирок этди.

Факультет декани Абдужабаров Н. тадбир иштирокчиларини таништириб , тадбирни асосий мақсади факультет   профессор-ўқитувчилари ҳамда  ишчи ҳодимларнинг функционал саломатликлари ҳамда руҳий эммоционал ҳолатларини баҳолаш ҳамда уларга керакли тавсияларни бериш эканлигини таъкидлаб ўтди. Шундан сўнг ТТА “Атроф-муҳит гигиенаси” кафедраси мудири Саломова Ф.И.томонидан бугунги функционал ҳолатни баҳолаш бўйича олиб борилаётган тиббий тадбир қатнашувчиларнинг хиссий ҳамда жисмоний ҳолатларини ўрганиш ва уларга тавсия ва маслахатлар бериш мақсадида ўтказилаётганини айтиб ўтди.

Шундан сўнг доцент Ахмадалиева Н.О оилада маънавий муҳитни , ўзаро ҳурмат-эхтиром руҳида яратиш , ёшларга соғлом турмуш тарзини сингдириш мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг 1-курс магистрлари меҳнат шароитида эммоционал ҳолатни ўрганиш бўйича :

1.”хис-туйғулар” тести

2. “Ҳулқ атвор фаолияти тури” бўйича тест.

3.Безовталик тести (Спилбергер-Ханин)ларини аниқлаш мақсадида анкета-сўровномасини ўтказди.

Тадбир қизғин ,фикр-мулохазаларга бой ,факультет фаоллари учун жуда муҳим мавзуда ўтди

.

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *