Атроф муҳит гигиенаси кафедраси ходимлари Рамазон хайити муносабати билан нафақадаги ходимларни уйига бўлган ташрифи

12.05.21йил

 “Атроф муҳит гигиенаси” кафедраси ходимлари кириб келаётган Рамазон хайит   муносабати билан кафедрада бир неча йиллардан буён меҳнат қилган тиббиёт фанлари номзоди, доцент Казаков Эркин Камиловичнинг уйларига ташриф буюришди. Эркин Камилович узоқ йиллар давомида кафедрада талабаларга билим бериш билан биргаликда, ўқув ишлари маъсули лавозимида хам ишлаб келганлар. Бундан ташқари тиббиёт академиясини бир қанча йўналишларида турли лавозимларда фаолият юритганлар. Бир неча китоблар муаллифи бўлиш билан биргаликда бир неча мақола, тезислар муаллифи бўлиб ҳисобланадилар. Хозирги кунда нафақа гаштини сурмоқдалар. Казаков Эркин Камиловични кириб келаётган муборак Рамазон хайити билан яна бир бор қутлаб табриклаб хурмат эҳтиром кўрсатилди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *