Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларни мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларида фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбир тўғрисида”ги ПҚ- 3775 –сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси ўқув жараёнига етакчи хорижий мутахассисларни жалб этиш мақсадида Атроф-мухит гигиенаси кафедрасига 2019 йилнинг 13 ноябр кунлари Тошкент тиббиёт академияси-Корё Университети ҳамкорлигидаги “Илмий –тадқиқот маркази”да бўлиб ўтадиган семинарга Корея Республикасидан бир гуруҳ мутахассислар – Kyung Hee Kim, Hong Eun Seul, Choi Yonhee, Kisoo Park ташриф буюришди.
Ташриф давомида кореялик хамкорлар билан илмий марказни иш фаолияти ва уни ривожлантириш учун олиб борилаётган ишлар ҳақида келишиб олинди. Бундан ташқари “Атроф муҳит ва инсон саломатлиги” йўналишида таълим олаётган магистр талабаларга “Зарарли иш жойларида ишловчи ишчи организмига физикавий омиллар таъсири ва уларни олдини олиш”, “Ишлаб чиқариш корхоналари хавосини лаборатор баҳолаш” мавзусида бўйича маъруза ўқиш режалаштирилган.
Атроф- мухит гигиенаси кафедрасида 2019 йил 14 ноябр куни Тошкент тиббиёт академияси-Корё Университети ҳамкорлигидаги “Илмий –тадқиқот маркази”да“Атроф муҳит ва инсон саломатлиги” йўналишида таълим олаётган магистр талабаларга KyungHee Kim “Зарарли иш жойларида ишловчи ишчи организмига физикавий омиллар таъсири ва уларни олдини олиш”, “Ишлаб чиқариш корхоналари хавосини лаборатор баҳолаш” мавзусида маъруза олиб борди. Шу билан бирга магистр талабаларнинг илмий ишлари ва уларни олиб бориш бўйича маслахатлар берди.
2019 йил 15 ноябр куни Тошкент тиббиёт академияси-Корё Университети ҳамкорлигидаги “Илмий –тадқиқот маркази”да хамкорлар билан “Илмий тадқиқот маркази”ни иш фаолияти билан таништириш мақсадида семинар бўлиб ўтди. Семинарга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги Фан ва тиббий таълим Бош Бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Инновацион Ривожланиш Вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази “Узгидромет” станцияси, “Узстандарт агентлиги”, “Атроф мухитни ифлосланишини назорат қилиш лабороторияси” дан мутахассислар таклиф этилди.
Тошкент тиббиёт академияси ўқув жараёнига етакчи хорижий мутахассисларни жалб этиш мақсадида Атроф- мухит гигиенаси кафедрасида 2019 йил 15 ноябр куни Тошкент тиббиёт академияси-Корё Университети ҳамкорлигидаги “Илмий –тадқиқот маркази”да хамкорлар билан “Илмий тадқиқот маркази”ни иш фаолияти билан таништириш мақсадида семинар бўлиб ўтди. Семинарга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги Фан ва тиббий таълим Бош Бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Инновацион Ривожланиш Вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази “Узгидромет” станцияси, “Узстандарт агентлиги”, “Атроф мухитни ифлосланишини назорат қилиш лабороторияси” дан мутахассислар таклиф этилди.Семинарни Тошкент тиббиёт академияси ўқув ишлари бўйича проректор Ш.А.Боймуродов очиб бердилар. Проректор Ш.А.Боймуродов “Илмий –тадқиқот маркази”ни иш фаолияти ҳақида қисқача тўхталдилар. Шундан сўнг семинарни “Атроф муҳит гигиенаси” кафедраси мудири ФИ.Саломова “Корё Университети хамкорлик ва аҳоли саломатлигини сақлашда замонавий лаборотория жихозларини қўллаш” мавзусидаги маърузаси билан давом эттирдилар. Кейинги маърузалар кун тартиби бўйича ҳамкорларимиз Юн Хи Чой, Сук Вон Ким давом эттирдилар. Маърузалар сўнгида ташриф этилган семинар қатнашчиларидан атроф муҳит ўлчаш ва уни таҳлил қилиш жараёнлари ҳақида бир неча саволлар берилиб муҳокама қилинди. Маърузалардан сўнг Кореялик хамкорлар ва таклиф этилган иштирокчилар билан биргаликда “Илмий –тадқиқот маркази”нинг тадқиқот лабороторияси билан таништирув бўлиб ўтди. Таништирув давомида иштирокчилар томонидан қизиқтирилган барча саволларга жавоб берилди, аппаратуралар ва жихозларни ишлаш принциплари ва ишлаш йўриқномалари ҳақида таништирув бўлиб ўтди. Семинар сўнггида Корея ва Ўзбекистон лабороторияларида Атроф муҳит омилларини ўлчаш ишлари бўйича турли саволлар, қизғин муҳомалар бўлиб ўтди. Семинар иштирокчилари Кореялик хамкорларимиздан ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.Семинар сўнгида янги очилган “Илмий –тадқиқот маркази”ни ишини янада ривожлантиришига тилак билдирдилар.