Атроф муҳит гигиенаси магистр талабаларининг битирув ҳимояси

31.05.21йил

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 20 апрелдаги “Якуний Давлат  аттестация комиссияси”раисларини тасдиқлаш тўғрисидаги 365 сонли буйруғи ижросини таъминлаш ва Якуний Давлат Аттестациясини сифатли ташкил этишни йўлга қўйиш мақсадида магистр талабаларга ЯДА  бўлиб ўтди.

“Атроф муҳит гигиенаси” кафедрасида икки йўналишда  5А510302- “Атроф муҳит ва инсон саломатлиги”, 5А510301-Гигиена “Радиацион гигиена” йўналишида таҳсил олган магистр талабалар  бугун икки йил давомида олиб борган илмий ишларини магистрлик илмий ишини ҳимояси бўлиб ўтди. Магистрлик илмий ҳимояси ТТА нинг “Биологик кимё” кафедрасининг маърузалар залида бўлиб ўтди. Магистрлик ҳимоясида магистратура декани Имомов А, раис Маматкулов И.Хни бошчилигида бўлиб ўтди. Магистр талабалар ўз илмий ишлари юқори савияда ижобий ҳимоя қилишди, раис ва имтиҳон аъзолари томонидан берилган барча саволларга етарлича жавоб бердилар. Битирувчи магситр талабаларимизга келажакда катта ютуқ ва омадлар тилаб қоламиз!!!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *