Тошкент тиббиёт академиясининг 27.08.2021 йилда бўлиб ўтган Илмий Кенгаш Қарорларини Атроф-муҳит гигиенаси» кафедраси мажлисида муҳокамаси.

Тошкент тиббиёт академияси Тиббий профилактика ва жамоат саломатлиги факультети Атроф-муҳит гигиенаси кафедрасида 2021-2022 ўқув йилига тайёргарликни сифатли амалга ошириш мақсадида барча кафедра ходимлари иштирокида кафедра мажлиси бўлиб ўтди. Унда кафедра мудири т.ф.д. Ф.И.Саломова бошчилигида  ТТА Илмий Кенгашида кўриб ўтилган масалаларни муҳокама қилинди. Унга кўра маърузачи ТТА ректори А.К.Шадмановнининг “2021-2022 ўқув йилида академия жамоаси олдида турган асосий вазифалар ва истиқбол режалар” номли маърузасида 2020-2021 ўқув йили учун ҳисоботи ва келажакдаги режалари ҳақида батафсил айтиб ўтилди. Булар: 2021 йил апрель ойидан бошлаб Тошкент тиббиёт академияси: одоб-ахлоқ коидалари, ички меҳнат тартиби қоидалари,жамоа шартномаси, ходимлар кесимида меҳнат шартномалари, талабалар билан тузиладиган шартномалари қайта ишланиб, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлаштирилганлиги ва янги ўқув биносини таъмирлаш ишлари, факультетдаги кафедраларнинг ўқув йили давомида бажарилиши керак бўлган маъсулиятлари ҳақида бирма бир кафедра ходимларига кафедра мудири томонидан етказилди. Йиғилиш сўнггида ходимларин кириб келаётган янги ўқув йилига хоналар ва ҳужжатларни тайёргарлик даражасини яна бир марта ошириш кераклиги таъкидлаб ўтилди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *