Тошкент тиббиёт академияси Тиббий профилактика ва жамоат саломатлиги факультети Атроф-муҳит гигиенаси кафедрасида Мустақилликнинг 30 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг маърузасини муҳоқама қилиш мақсадида барча кафедра ходимлари иштирокида кафедра мажлиси бўлиб ўтди. Унда кафедра мудири т.ф.д. Ф.И.Саломова бошчилигида Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда” мавзусидаги маърузасида кўриб ўтилган бир қанча масалалар, булар: Янги Ўзбекистонни ривожлантиришнинг олти устувор вазифалари, мамлакатимиз томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюциясини қабул қилиш бўйича илгари сурилган ташаббус халқаро жамоатчилик томонидан кенг қўллаб-қувватлангани, Ўзбекистон минтақа мамлакатлари билан дўстлик ва яхши қўшничилик тамойилларига таянган ҳолда фаол ва прагматик сиёсати, давлат ва жамиятнинг ўзаро алоқасини мустаҳкамлаш, халқнинг интилиши ва эҳтиёжини таъминлаш учун ахборот-коммуникация технологиялари тизимини ривожлантиришдаги катта ютуқлар ҳақида, сўнгги йилларда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятида очиқлик, шаффофлик кўзга ташланиб, турли алоқа ва ахборот хизматлари, оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио, интернет, газета, журнал ва бошқалар) орқали ўз фаолияти ҳақидаги ҳаққоний маълумотларни ошкора тарқатиши жараёни каби бир қанча масалаларни муҳокама қилинди.
Йиғилиш сўнггида кафедра мудири ходимларни кириб келаётган яна бир марта Мустақилликнинг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этилди.