Тошкент тиббиёт академияси «ТТА-КУ»  хамкорлигидаги илмий марказда  Корея Университети профессори  Lee Seung Kil билан “Сифат назоратини тушуниш. Атроф муҳит ва ички муҳитга  оид таҳлил натижаларининг аниқлиги ва тўғрилигини бошқариш ва кафолатлаш ” мавзусидаги ўқув курси бўлиб ўтди.

 

Тошкент тиббиёт академияси ва Корея Университети билан имзоланган меморандум асосида ўқув жараёнига етакчи хорижий мутахассисларни жалб этиш борасида мустаҳкам алоқалар давом эттирилмоқда. «ТМА-КУ»  илмий тадқиқот марказига  2022 йил 28 январ куни Корея Университети профессори Lee Seung Kil ташриф буюрди. Профессор Lee Seung Kil 2022 йил 28 январ 2 феврал кунлари “Атроф муҳит гигиенаси” ва  “Коммунал ва мехнат гигиенаси” кафедраси профессор ўқитувчиларига шунингдек “Атроф-муҳит ва инсон саломатлиги”, “Коммунал гигиена” мутахассислигида таълим олаётган 1, 2 курс магистр талабаларига “Сифат назоратини тушуниш. Атроф муҳит ва ички муҳитга  оид таҳлил натижаларининг аниқлиги ва тўғрилигини бошқариш ва кафолатлаш ” мавзусида ўқув курсини олиб боради. Ўқув курси 6 кун давом этиши режалаштирилган. Бугун 28 январ куни  профессори Lee Seung Kil “Оғир металлар таҳлили ва QS сифат назорати, Атом абсорбцион таҳлил ва сифат назорати” мавзусида ўқув курсини олиб борди.  Мавзу сўнгида   савол жавоблар бўлиб ўтди, қизиқарли мунозаралар бўлиб ўтди.

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *