Кафедрага мудири Ф.И.Саломова сўзга чиқиб, тиббий профилактика ва жамоат саломатлиги факультети декан ўринбосари И.О.Отажонов ва коррупцияга қарши ишлар олиб бориш бўлими бошлиғи Ж.Қ. Абдужабборов ни ташрифлари сабабини айтиб ўтди :
Унга кўра ТТА миқёсида профессор-ўқитувчилар орасида коррупция ва таъмагирликка қарши огоҳлантириш ишлари олиб борилаётгани ҳақида айтиб ўтилди. Кафедра мудири т.ф.д.Ф.И.Саломова ва Ж.Қ. Абдужабборов томонидан – Ҳозирги кунда талабалар ва профессор-ўқитувчилар орасида бошқа нуфузли олийгоҳлар орасида коррупцияга йўл қўйилаётгани, бизни академияда бундай хатолик бўлмаслиги учун аввалдан огоҳлантириш ишлари олиб борилаётганлиги ҳақида сухбат олиб борди. Сухбат давомида устозлик шаънига доғ туширмаслик, талабалар орасидаги турли хил таклифларни рад этиш, коррупция ёмон иллат эканлиги хақида чуқур ва маъноли сухбат олиб бордилар. Сухбат давомида кафедра мудири Ф.И.Саломова ва доцент Л.К.Абдуқодирова томонидан хам бизнинг кафедрада бундай коррупция хамма бир овоздан қарши эканликлари яна бир бор таъкидлаб ўтилди. Сухбат давомида Ж.М.Абдужабборов – Ўқишни кўчирган талабалар орасида ва ўзлаштиришдан орқада қолган талабаларни дарсларни қайта топшириш вақтида коррупция, таъмагирлик ҳолатлари аниқланган холатда хар бир педагони қонуний жавобгарликка тортилиши ҳақида огохлантирилди.
Бундан ташқари пандемия шаротида олиб борилаётган Moodle тизимида ишлаш ва дарс олиб борилиш сифати билан қизиқдилар.
Сухбат якунида барча педагог ходимларга миннатдорчилик билдириб, тавсия ва таклифлар бўлса ўз фикрларни билдиришларини айтиб ўтдилар.