Тошкент тиббиёт академияси ва Корея Университети билан имзоланган меморандум асосида ўқув жараёнига етакчи хорижий мутахассисларни жалб этиш борасида мустаҳкам алоқалар давом эттирилмоқда. «ТМА-КУ» илмий тадқиқот марказида 2022 йил 02 феврал куни Корея Республикаси Янган Университети профессори Lee Seung Kil кунлари “Атроф муҳит гигиенаси” ва “Коммунал ва мехнат гигиенаси” кафедраси профессор ўқитувчиларига шунингдек “Атроф-муҳит ва инсон саломатлиги”, “Коммунал гигиена” мутахассислигида таълим олаётган 1, 2 курс магистр талабаларига “Хроматографиянинг таҳлили ва сифатини назорат қилиш” мавзусида ўқув курсини амалий қисмини олиб борди. Бугун барча ўтилган мавзуларни таҳлилий қисми хам бўлиб ўтди, Lee Seung Kil ўтилган дарслар давомида ўрганилган илмни синаш мақсадида турли хилда савол жавобларни ўтказдилар. “Атроф муҳит” гигиенаси кафедраси мудири Ф.И.Саломова ўтилган хафтадаги олиб борилган дарслар ва лаборотория ишларини тўғри олиб бориш ва олинган натижаларни чуқур таҳлил қилиш бўйича берган билимлари учун ТТА ва дарсда иштирок этганлар номидан чуқур миннатдорчилик билдирди ва кейинги қилинадиган ишлар хақида режалар тузиб олинди.