Атроф муҳит гигена кафедраси ходимлари томонидан  1-декабр халқаро ОИТСга қарши кураш кун муносабати билан ўтказилган тадбир – талаба ёшларни аср вабоси бўлмиш ОИТСга қарши эканликларини намоиш этиш хамда хар кандай касалликни олдини олиш – бу соғлом турмуш тарзи билан яшаш эканлигини уқтиришдан иборат бўлди.

Тадбир  “ВИЧ инфекцияси—нима?” мавзусидаги фильм намоиши билан бошланди. Кафедра мудири т.ф.д. Ф.И.Саломова талабаларга кириш сўзи билан мурожаат этиб ОИТС нинг дунё миқёсида ва Ўзбекистонда тарқалганлик хақида гапирди.   Кафедра доценти Л.К.Абдукадирова йиғилган талабаларга  ОИТС касаллигининг клиник кечиши ва ОИТС касаллигини олдини олиш чора тадбирлари хақида гапиди.

Шундан сўнг факультетлараро “Ёшлар СПИД га қарши-Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” мавзусида викторина савол-жавоблари ўтказилди. Тадбир сўнгида ғолиб талабалар тақдирландилар

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *