”Конституция бахтимиз қомуси ” номли тадбир.

К  афедра мудири проф.Ф.И.Саломова сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг қабул қилган куни ва унинг моҳияти тўғрисида  тўхталиб ўтдила. Ўзбекистоннинг ягона халқи, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига, миллий ва умуминсоний қадриятларга, давлат суверенитети принципларига содиқлигимизни тантанали равишда эълон қилиб,демократия, эркинлик ва тенглик, ижтимоий адолат ва бирдамлик ғояларига садоқатимизни намоён қилиб,инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланадиган инсонпарвар демократик давлатни, очиқ ва адолатли жамиятни барпо этиш борасида ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятимизни англаган ҳолда,давлатчилигимиз ривожининг уч минг йилдан зиёд тарихий тажрибасига, шунингдек жаҳон цивилизациясига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг илмий, маданий ва маънавий меросига таяниб,мамлакатимизнинг бебаҳо табиий бойликларини кўпайтиришга ҳамда ҳозирги ва келажак авлодлар учун асраб-авайлашга ҳамда атроф-муҳит мусаффолигини сақлашга астойдил аҳд қилиб, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормаларига асосланган ҳолда,Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти, энг аввало, қўшни давлатлар билан дўстона муносабатларини ҳамкорлик, ўзаро қўллаб-қувватлаш, тинчлик ва тотувлик асосида мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантиришга интилиб,фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечиришини, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни, кўп миллатли жонажон Ўзбекистонимизнинг фаровонлигини ва гуллаб-яшнашини таъминлашни мақсад қилган ҳолда,ушбу Конституцияни қабул қилганлигимиз  ва унинг хусусан талаба ёшларнинг ўрни беқиёс эканлиги  кўрсатиб ўтилди.

Шундан сўнг Тиббий профилактика  ва жамоат саломатлиги, экология ва атроф муҳит муҳофазаси,кимё  факултети  “Тиббий профилактика иши” таълим йўналиши 1 курс 101 груҳ талаба ёшларнинг бугунги тадбирга тайёрлаб келган ишларини намойиш қилиш учун уларга навбатни бердилар.Талаба ёшлардан: Ботирбекова О., Джумабоева Ш,Мирзаев Ш, Нигматова П, Камбаралиева Д. Камбарова Д, Касимов О, Ражаббоева Ш,Тохирова Б,Умарқулова Р.,Хошимов О. Конситутциянинг моддалари ҳақида тухталиб ўзи тайёрлаган шеър ва савол жавоблари билан  тарифлаб бердилар.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *