Атроф мухит гигиенаси кафедраси ходими бошчилигида Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган эшитиш қобиляти паст бўлган болалар тарбияланувчи мактаб интернатга ташриф буюрилди.
Республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жамият ҳаётининг барча соҳаларида маънавий омиллар устуворлигини таъминлашга қаратилган. Ёш авлодни келажакка ишонч ҳосил қилиш учун авлодимиз маънавий-ахлоқий меросини чуқур ўрганиб, ўз фаолият, истеъдод ва қобилиятини ҳаёт йўналишини юрт, халқ, давлат мақсади билан уйғунлаштириш лозим. Инсон якка ҳолда ҳеч қачон асл маънода бахтли бўлолмайди: “Ҳар бир инсон ўз табиати билан шундай тузилганки, у яшаш ва олий даражадаги етукликка эришмоқ учун кўп нарсаларга муҳтож бўлади; у бир ўзи бундай нарсаларни қўлга кирита олмайди, уларга эга бўлиш учун инсонлар жамоасига эҳтиёжи туғилади”.
Ахлоқий маданият – инсоннинг ахлоқ қонунларини, қоидаларини, меъёрларини, фазилатларини билиши, эгаллаши ва уларга бошқа инсонлар билан бўлган муносабатларда риоя этиш даражаси ҳисобланади. Оилада шаклланган ўзига хос ахлоқий маданият унда муайян миллий қадриятлар тизимининг шаклланишида муҳим асос бўлиб хизмат қилади. Зеро, халқимиз жуда қадим замонларданоқ оилани муқаддас ҳисоблаб келган.