Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларни мамлакатда амалга оширилаётганкенг қамровли ислохотларида фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбир тўғрисида” ги ПҚ- 3775 –сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси ўқув жараёнига етакчи хорижий мутахасисларни жалб этиш мақсадида 2018 йил 7 июн куни Тошкент тиббиёт академияси қошида ТМА-КУ илмий тадқиқот маркази ташкил этилди. Ҳамкорликда ташкил этилган марказнинг асосий мақсади:
- Етук ва малакали кадрлар тайёрлаш борасида хамкорлик ишлари кучайтириш, ОТМлари магистрант, ёш ўқитувчи ва илмий ходимларининг стажировка ўташларини, профессор-ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш;
- Педагог кадрларнинг касб маҳорати сифати ва савиясини узлуксиз юксалтириш, хорижда педагог ва илмий ходимларнинг малакасини ошириш ва стажировкасини ўтказиш,
- ОТМ битирувчиларини PhD ва магистратура дастурлари бўйича ўқитиш, олий таълим муассасалари ва қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказлари
- Ўқув жараёнларига юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларни кенг жалб қилиш масалаларига эътибор қаратишга икки томонлама келишиб олинди.