Халқаро ҳамкорлик давом этмоқда
Тошкент тиббиёт академияси ва КорёУниверситети билан ўқув жараёнига етакчи хорижий мутахассисларни жалб этиш борасида ҳамкорлик давом этмоқда.
2023 йилнинг 17–19 январ кунлари КорёУниверситети профессори Seung-Kil Lee томонидан ТТА Экологик илмий – тадқиқот лабораторияси ходимлари ва “Атроф муҳит гигиенаси” кафедра педагоглари учун маҳорат дарсларини ташкиллаштирилмоқда. Маҳорат дарси давомида профессор Seung-Kil Lee “Аҳоли саломатлигида атроф муҳит омилларини бевосита боғлиқлик стратегияси” мавзусида ўқитиш бўйича тузилган янги ўқув режа билан таништирди. “Аҳоли саломатлиги ва атроф муҳит омиллари стратегияси” мавзусини ўқитилиши натижасида талабалар томонидан эгалланадиган билим ва амалий кўникмалар ҳақида, стратегик омилларни ўрганиш натижасида келиб чиқиши ва тарқалиш мумкин бўлган касалликларни хавфини эрта прогнозлаш ва уларни олдини олиш бўйича тадбирлар дастурларини ўқитилиши ҳақида батафсил маълумотлар берди. Шунингдек, лабораториядаги атроф муҳит ва ишчи муҳити зарарли ва хавфли моддаларини ўрганиш ва аҳоли, ишчилар саломатлигига таъсирини баҳолашга мўлжалланган замонавий асбоб-ускуналари ишлаш принциплари билан қайта таништирилди.