«Радиацион гигиена» йўналиши

«Радиацион гигиена» йўналиши бўйича магистратура дастури кафедрада 2008 йилдан мавжуд. Магистратуранинг очилиши радиацион гигиена сохаси учун юқори малакали мутахасиссларни тайёрлашда замонавий умумий, махсус ва инклюзив таълим тизимининг талаблари билан тушунтирилади.

Магистратурадаги таълим талабаларда назарий билимлар ва амалий кўникмалар тизимини ушбу тиббиёт сохасида шакилланишини таъминлайди. Магистратурада ўқиш икки  йил давом этиб, бюджет ва контракт асосида ўтказилади. Хозирги кунда, бу йўналиш ТТА битирувчилари орасида энг оммабоп хисобланиб, хар йили  радиацион гигиена  кафедрасида магистратурага ўртача 3  талаба қабул қилинади.

Магистрлик дастурида ўқитишни  тиббиёт фанлари доктори ва  тиббиёт фанлари номзодлари олиб борадилар. Ўқитиш жараёни ўз ичига илмий-текшириш ва амалий жараённи олади ва улар Республика ДСЭНМи, Тошкент шахар хамда Тошкент вилояти ДСЭНМи радиацион гигиена бўлими хамда марказ радиология лабораторияларида  ўтказилади.  Шунирнгдек, магистратура талабалари Тошкент малака ошириш институти “Гигиена” кафедрасида ташкил этиладиган семинар хамда  МГЭТЭ томонидан ташкил этиладиган илмий-амалий конферецияларда иштирок этадилар.

Тажрибали мутахассислар раҳбарлиги остида магистратура талабалари керакли мустақил илмий ишлар учун кўникмаларни оладилар.

Радиацион гигиена  мутахассислигидан магистратурани битирувчилари куйидаги касбий фаолиятга эга булишади:

1.Олий ва урта махсус таълим тизимининг ташкилотларида;

2.Илмий-тадкикот муассасаларида;

3.Ишлаб чикариш бирлашмаларида;

4.Давлат бошкарув органларида;

5.Согликни саклаш,профилактик тиббиёт корхоналарида.