Тошкент тиббиёт академияси «Атроф-мухит гигиенаси» кафедрасига Корё Университети профессори Кюнг Хи Ким, Сул А Вон ташрифи

Ўзбекистон Респубилкаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларни мамлакатда амалга оширилаётганкенг қамровли ислохотларида фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбир тўғрисида” ги ПҚ- 3775 –сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент тиббиёт академияси ўқув жараёнига етакчи хорижий мутахасисларни жалб этиш мақсадида Атроф-мухит гигиенаси кафедрасига 2019 йил 25феврал- 1март  кунлари Корё Университети “Атроф-мухит ва инсон саломатлиги” кафедраси профессори Кюнг Хи Ким, Сулл А Вон  ташриф буюрди. Профессор Кюнг Хи Ким, Сулл А Вон  25 феврал-1март кунлари Атроф-мухит гигиенаси кафедраси 1-2 курс магистрларига  “Атроф муҳит гигиенаси ва уни инсон саломатлигига аҳамияти”, “Аналитик кимё ва экспериментал текширувларни лабороторияда ўтказиш” “Газ хромотографияси ва тиббий статистика” мавзусида маъруза ўқиди.

Хафта давомида олиб борилган семинар машғулотлари лаборотория ишлари ва тажрибаларда синаб кўриш билан навбатма–навбат режа бўйича ўтказилиб борди. Семинар дарс давомида талабаларга  атроф мухит ва уни зарарловчи омилларга қарши ишлар олиб бориш, лаборотор тахлил ўтказишдаги камчиликлар олдини олиш ва хатоликларга йўл қўймаслик  ҳақида ва зарарли омилларни экспериментал йўллар орқали инсон саломатлигига  зарарли таъсир камайтирилишини замонавий усулларни қўлланишлиши ҳақида чуқурроқ маълумотлар берилди. Лаборотория иши тушунарли бўлиши учун  амалий машғулот дарсларини очиқ хавода хам текшириш ишлари олиб бориш билан давом эттирилди.

Профессор Кюнг Хи Ким, Сулл А Вон  ташрифи давомида режа асосида Тошкент  манзараларини томоша қилишга,  Тошкентдаги  янги зиёратгохларни кўриш учун саёхат ташкил этилди. Хафта сўнгида Кюнг Хи Ким, Сулл А Вон  ТТА рахбарияти ва кафедра мудири Саломова Ф.И.га алохид миннатдорчилик билдирди. Кюнг Хи Ким, Сулл А Вонларнинг   айтишича магистр  талабаларни билим олишга бўлган иштиёқини юқорилигини ва ўқитиш тизими хам жахон стандартларига мос келиши ҳақида ўзини илиқ фикрларини айтиб ўтди .

Кафедра мудири ва кафедра ходимлари билан биргаликда келажакда алоқаларни бунданда ривожлантиришга келишиб олинди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *