Тошкент тиббиёт академияси «Атроф-мухит гигиенаси» кафедрасига Янган Университети профессори Сеунг Кил Ли ташрифи

Тошкент тиббиёт академияси ўқув жараёнига етакчи хорижий мутахассисларни жалб этиш мақсадида Атроф-мухит гигиенаси кафедрасига 2019 йил 18-24 феврал кунлари Янган  Университети профессори профессори Сеунг Кил Ли ташриф буюрди. Профессор Сеунг Кил Ли Атроф-муҳит гигиенаси кафедраси 1-2 курс магистрларига  “Саноат вентиляцияси ва уни инсон саломатлигида аҳамияти” мавзусида маъруза ўқиди.

Ҳафта давомида олиб борилган семинар машғулотлари лаборатория ишлари ва тажрибаларда синаб кўриш билан навбатма –навбат режа бўйича ўтказилиб борди. Семинар дарс давомида талабаларга  ишлаб чиқариш саноатда келиб чиқадиган зарарли омиллар ҳақида ва уларни самарали  вентиляция қўллаш усуллари орқали ишчилар саломатлигига  зарарли таъсир камайтирилишини замонавий усулларни қўлланилиши ҳақида чуқурроқ маълумотлар берилди.

Сеунг Кил Ли магистр  талабаларни билим олишга бўлган иштиёқини юқорилигини ва ўқитиш тизими ҳам жаҳон стандартларига мос келиши учун Корея Университети алоқаларни бундан ҳам ривожлантиришга ҳақида ўзини фикрларини айтиб ўтди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *