Тошкент тиббиёт академиясида ташкил этилган халқаро масофавий малака ошириш курсида Корея Университети профессори Lee Seung Kil “Экологик хавфни баҳолаш ва саноат вентиляцияси” мавзусида онлайн маъруза қилди.

              Тошкент тиббиёт академияси ва Корея Университети билан имзоланган меморандум асосида ўқув жараёнига етакчи хорижий мутахассисларни жалб этиш борасида мустаҳкам алоқалар давом эттирилмоқда. 2021 йил 12 январ куни Корея Университети профессори Lee Seung Kil “Экологик хавфни баҳолаш ва саноат вентиляцияси” мавзусида онлайн  маъруза қилди. Онлайн маърузада ТТА Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Ф.Л.Азизова, “Атроф муҳит гигиенаси” ва “Коммунал ва меҳнат гигиенаси” кафедралари профессор-ўқитувчилари ва “Атроф-муҳит ва инсон саломатлиги” мутахассислиги 1-, 2-курс магистр талабалари ҳам иштирок этдилар. Онлайн маъруза давомида хозирги куннинг долзарб муаммолари, атроф муҳитни муҳофаза қилиш муаммолари ва унинг ечимлари ҳақида тўхталиб ўтилди. Маъруза сўнгида савол-жавоблар ва қизиқарли мунозаралар бўлиб ўтди.

 



Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *