Тошкент тиббиёт академияси «ТМА-КУ» илмий тадқиқот марказида Корё Университети профессори Choi Jae Wook «Атроф муҳит ва инсон саломатлиги» йўналиши магистр талабалар билан учрашуви

 

“ТМА- КУ” илмий тадқиқот марказида 2021 йил 05 март  куни Корё Университети профессори Choi  Jae Wook «Атроф муҳит ва инсон саломатлиги» йўналиши магистр талабалар билан олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари юзасидан сухбат олиб борди. Сухбат давомида профессор Choi  Jae Wook  хар бир магистр талабани илмий ишлари мавзуси ва илмий ишда  бажарилиши режалаштирилаётган вазифалар, кутилаётган илмий янгиликлари билан танишиб чиқди. Магистр талабаларнинг ҳар бири ўз илмий ишларини мазмунини ва амалда бажарган тадқиқот ишларини, таҳлил қилишда фойдаланилган усуллар ва танишиб чиқилган адабиётлардан олинган маълумотлар ҳақида айтиб ўтдилар.  Профессор Choi  Jae Wook магистр талабаларни илмий тадқиқот ишларини диққат билан тинглаб уларни бажариши керак бўлган тадиқиқот  ишлари бўйича ўз маслахатларини бердилар. Танланган илмий иш мавзулари айнан хозирги кунда  долзарблиги ва бу илмий тадқиқотларни кейинги босқичларда давом эттириш кераклиги ҳақида хам айтиб ўтдилар. Профессор Choi  Jae Wook магистрларни кейинги ишларида омад тиладилар. Сухбат якунида профессор Choi  Jae Wook  “Атроф муҳит гигиена”си кафедраси аёл профессор-ўқитувчиларни кириб келаётган 8 март халқаро хотин-қизлар куни билан самимий табрикладилар.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *