Атроф муҳит гигиенаси кафедраси доценти Абдукадирова Л.К. 3 курс тиббий профилактика факультети 2-оқим гуруҳларига “Болалар ва ўсмирлар гигиенасининг умумий асослари” мавзусида очиқ маъруза ўқиди.

2018 йил 26 апрел куни атроф муҳит гигиенаси кафедраси доценти Абдукадирова Л.К. 3 курс тиббий профилактика факультети 2-оқим гуруҳларига “Болалар ва ўсмирлар гигиенасининг умумий асослари”  мавзусида очиқ маъруза ўтказганлиги   тўғрисида маълумот бериб ўтди. Очиқ маърузада эксперт сифатида тиббий профилактика факультети декан муовини доцент Г.Шеркузиева хамда Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими, т.ф.н.  Д.М. Хаширбаева иштирок этди.

Маърузада режага асосан – болалар ва ўсмирларнинг соғлигини сақлаш ва уни мустаҳкамлашда гигиена фанининг аҳамияти хақида гапирилди, болалар ва ўсмирлар гигиенаси ҳақида тушунча берилди, болалар ва ўсмирларнинг жисмоний ривожланиши, ўқитиш ва тарбиялаш шароитларини яратишнинг гигиеник аҳамияти билан таништирилди. Маъруза давомида акселерация, унинг сабаблари ва унинг гигиеник муаммолари, болалар ва ўсмирларга тиббий хизмат кўрсатиш бўйича муаммолар тўлиқ ёритилди. Маъруза ҳозирги кундаги жаҳон ССТ томонидан берилаётган маълумотлар, ЎзРнинг таълим тарбия билан боғлиқ  Давлат Қарор ва Фармонлари ва ССВ томонидан қабул қилинган янги буйруқ ва низомлар билан бойитилган.  Очиқ маъруза материаллари кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан ижобий баҳоланди.

Л.К.Абдукадирова маъруза материалларини равон, тушинарли ва мисоллар орқали талабаларга тушинтириб берди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *