Атроф муҳит гигиенаси кафедраси ходимлари ТошДавТИ Гигиена кафедрасида узоқ йиллар профессор ва кафедра мудири лавозимларида ишлаган Таджибаева Н.С. уйига ташриф буюрдилар.

9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Республикамизнинг барча жойларида Улуғ Ватан уруши қатнашчиларини эсга олиш ўтганларини хотиралаш, фахрийларини бориб кўриш одат тусига кириб борган. Атроф муҳит гигиенаси кафедраси ходимлари ҳам кафедрада узоқ йиллар ишлаб  хозирда нафақада бўлган собиқ ходимларни кўриб эсга олиш мақсадида 1-ТошДавТИ  Гигиена кафедрасида узоқ йиллар профессор  ва кафедра мудири лавозимларида ишлаган Таджибаева Н.С. уйига ташриф буюрдилар.  Улар уруш даврида кўрганларини, ҳаёт йўлларини эсга олдилар. Ўзбек оилаларини бу даврда кўрган оғир кунларини, эвакуация қилинган болаларни ўз бағриларига олганларини, шулар орасида Таджибаева Н.С. хам бўлганликларини, уларнинг оталари врач  хирург бўлганлиги, урушда иштирок этганлиги, оилалар бир бурда нонларини хам улар билан баҳам кўрганликларини айтиб бердилар.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *