ТТА ТИББИЙ ПРОФИЛАКТИКА ФАКУЛЬТЕТИ АТРОФ МУҲИТ ГИГИЕНАСИ КАФЕДРАСИДА 5-июнь “Бутун жаҳон атроф муҳитни муҳофаза қилиш” кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Атроф муҳит гигигенаси ходимлари ва Корё универитети профессор ўқитувчилари билан биргаликда 5-июнь “Бутун жаҳон атроф муҳитни муҳофаза қилиш” кунига бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбирни  ТТА маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор, проф: Т.А.  Бобомуратов  очиб бердилар ва 5-июнь Бутун жаҳон атроф муҳитни муҳофаза қилиш   кунига бағишланган тадбир билан хаммани табриклади.  Шундан сўнг сўз навбати Корё Университети профессори: Ж.В. Чой жанобларига берилди. Профессор Чой тадбир борасида ўз илиқ фикрларни келтириб ўтдилар. Бу тадбир ташкилотчилари ва қатнашчиларга ўз миннатдорлигини айтиб ўтдилар. “Атроф муҳит гигиенаси” кафедраси мудири, т.ф.д Ф.И.  Саломова Ф.И қисқача экологик муаммолар ва атроф муҳит муҳофазасига бағишланган маъруза материалини тақдим этдилар.

Тадбирда қизиқарли видеороликлар ва викторина ўйинлари  намойиш  этдилар. Тадбир якунида маърузаси учун, фаол иштироки ва энг тезкор ва тўғри жавоби учун каби номинацияларда викторина ғолибларига сертификатлар ва эсталик совғалари тақдим этилди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *